Events

Халқ депутатлари Ургут туман Кенгашининг 8- сессияси бўлиб ўтмоқда

 

     Айни вақтда туман ҳокимлиги мажлислар залида Халқ депутатлари Ургут туман Кенгашининг 8- сессияси ўз ишини бошлади. Сессия кун тартибига 18 та масала киритилган бўлиб, туман Кенгаши депутатлари томонидан атрофлича кўриб чиқилади.
Сессия якунлари тўғрисида қўшимча маълумот берилади.

Ургут тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

Image_tadbir: 

Бугун туман ҳокимлиги мажлислар залида Давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Ургут туман кенгашининг ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

 

        Конференцияда Ўзбекистон давлат муассасалари ва жамоат хизмати ходимлари касаба уюшмаси Марказий Кенгашининг Самарқанд вилояти бўйича  бўйича масъул ташкилотчиси Ғолибжон Рустамов, касаба уюшмасининг туман  Кенгаши раиси Аблоқулова Гўзал ҳамда тумандаги бошланғич ташкилотлардан сайланган делегатлар ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар. Конференция ишини Туман ҳокимининг ўринбосари И.Жабборов олиб борди.

Image_tadbir: 

Туманда коронавирус пандемиясини олдини олиш бўйича тарғибот ишлари

Ургут тумани ҳудудида коронавирус пандемиясини олдини олиш борасида, туманнинг асосий кўча ва бозорлар атрофларида 8 та катта хажмдаги тарғибот баннерлари ўрнатилди, электрон мониторларда 24 соат коронавирус пандемиясини олдини олиш бўйича тарғибот роликлари намойиш этилмоқда

Image_tadbir: 

Жойларда профилактика тадбирлар олиб борилмоқда

Ургут туман ҳокимлиги, Фавқулодда вазиятлар туман бўлими, Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази томонидан туманимизда каронавирус пандемиясининг олдини олиш, фуқаролар соғлигини сақлаш, жойларни мунтазам озода тутиш мақсадида туман марказлари, аҳоли кўп қатнайдиган жойларда профилактика тадбирлар олиб борилмоқда.

Image_tadbir: 
2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15