Самарқанд тиббиёт университетига саёхат уюштирилди
09.04.2021 - 19:42Самарқанд тиббиёт университети ректори ҳамда Ургут туман халқ таълими бўлимининг ташаббуси билан тумандаги 57-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиларини олий таълимга ўқишга киришлари учун қизиқишларига қараб жорий йилнинг 8 апрел куни Самарқанд тиббиёт университетига саёхат уюштирилди.
Саёҳат давомида ўқувчилар ўзларини қизиқтирган саволларга олийгоҳнинг профессор, ўқитувчиларидан тегишлича жавоблар олишди ҳамда келажакдаги мақсад ва режаларини тўғри йуналтиш кераклиги борасида фикр алмашди.
Ўқувчилар ташкил этилган саёхатлардан мамнун..