ГАЗ ТАЪМИНОАТИГА ЭЪТИБОР
12.03.2017 - 16:44Ургут иқтисодиёт коллежида “Ургуттумангаз” филиали томонидан аҳолига суюлтирилган газ баллонларини етказиб бериш борасида амалга оширилган ишлар ва эришилган натижалар” мавзусида фуқаролар билан очиқ мулоқот ўтказилди.
Унда “Ўздавнефтгазинспекция” вилоят бўлими раҳбарлари Анвар Мамадалиев, Дилшод Сайфиев, туман ҳокимлиги бош мутахассиси Нодир Шодиев, “Ургуттумангаз” филиали ходимлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.