Инсон ишлаган умри давомида ҳар хил миқдорда ойлик маоши олади. Келгусида олган маошининг миқдори пенсияга қандай таъсир қилади? Умуман, пенсия тайинлаш учун ўртача маош қандай ҳисобланади?
02.10.2022 - 22:47Аввало, шуни қайд этиш лозимки, пенсия миқдори иш стажининг муддатига боғлиқ бўлиб, пенсиянинг таянч миқдоридан, иш стажи учун пенсиянинг оширилишидан ва айрим имтиёзли тоифага мансуб шахслар учун пенсияга қўшиладиган устама ҳақлардан таркиб топади. Пенсиянинг таянч миқдори ва иш стажи учун ошириш ўртача ойлик иш ҳақидан ҳисобланганлиги учун, бу кўрсаткич пенсия миқдорига таъсир қилувчи асосий омил, дейиш мумкин.