Events

Давлат арбоби, моҳир саркарда, адолатли давлатбоши Соҳибқирон Aмир Темур таваллуднинг 685 йиллиги

Давлат арбоби, моҳир саркарда, адолатли давлатбоши Соҳибқирон Aмир Темур таваллуднинг 685 йиллиги

Ургут туман 3-сон маданият марказида Соҳибкирон Амир Темур таваллудининг 685 йиллигига бағишлаб маънавий маърифий тадбир ташкил килинди.

Image_tadbir: 

Ургут туманида ободонлаштириш ишлари 1 дақиқага ҳам тўхтагани йўқ

Ургут тумани ҳокимлиги томонидан «Обод маҳалла» ва «Обод кўча» лойиҳалари асосида бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Хусусан ҳар бир секторда белгиланган режага кўра маҳаллалар танлаб олинган, уларда босқичма босқич ободонлаштириш ишлари олиб борилади.

Ўз ҳудудини ободлиги учун ўз хоҳишига кўра ёрдамлашаётган фуқароларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Ўз уйимизни ўзимиз асрайлик!

Image_tadbir: 

Навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни фаол қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни ҳар томонлама рағбатлантириш, экспорт фаолиятини амалга оширувчи корхоналар учун энг қулай шарт-шароитларни яратиб бериш мақсадида туман ҳокимлиги томонидан доимий равишда “Тадбиркорлар қабули” кунлари ўтказилиб келинмоқда.  

Image_tadbir: 

Ургутдаги “Адлия сайли”да аҳолининг ҳуқуқий маданияти синовдан ўтказилди

“Адлия сайли” туманимизнинг марказида жойлашган истирохат боғда ташкил этилган ушбу тадбир жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада ошириш, аҳолига ҳуқуқий ахборотларни, шу жумладан, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонун ҳужжатлари ва ҳаракатлар стратегиясини “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурининг мазмун-моҳиятини етказиш каби эзгу мақсадларни ўзида ифода этди.

Тадбирни туман ҳокими Ботир Жабборов кириш сўзи билан очди. 

Image_tadbir: 

Бекравотда ўзгаришлар катта

Бугун туман ҳокими Ботир Жабборов Бекравот маҳалласида олиб борилаётган ободонлаштириш-бунёдкорлик ишлари билан танишди.

Туман ҳокими томонидан ушбу маҳаллада мавжуд ички йўлларни шағаллаштириш, электр энергияси таъминотини яхшилаш, аҳолини тоза ичимлик сувига бўлган талабини қондириш, маиший газбалонлар билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларни жадаллаштириш борасида мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Image_tadbir: 
2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15