Events

«Умид ниҳоллари 2021»

Ургут тумани халқ таълими бўлимига қарашли 64 - умумий ўрта таълим мактабида “Умид ниҳоллари 2021” спортнинг КУРАШ тури бўйича мусобоқанинг туман босқичи ўтказилди. 

Унда 127-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси фахрли I ўринни, II ўринни 53-умумий ўрта таълим мактаби жамоаси ва III ўринни эса 64-умумий ўрта таълим мактаби жамоалари эгаллашди.

Ғолиб бўлган жамоалар туман Халқ таълими бўлими ҳамда Ёшлик ЖТСЖ томонидан фахрий ёрлиқ, медал ва кубог билан тақдирландилар.  
 

Image_tadbir: 

Кам таъминланган оилалар учун “Сариқтепа” маҳалласидан ҳар бири 2 сотихли 55 дан ортиқ иссиқхоналар ташкил этилмоқда

Кам таъминланган оилалар учун “Сариқтепа” маҳалласидан ҳар бири 2 сотихли 55 дан ортиқ иссиқхоналар ташкил этилмоқда

Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборовнинг ташаббуси билан камбағалчиликни қисқартириш мақсадида 2-сектор ҳудудида жойлашган “Сариқтепа” маҳалласида узоқ йиллар давомида фойдаланилмасдан бўш турган 2 гектар ер майдонидан "Қайроқли тезкор томорқа хизмати","Янги томорқа хизмати" МЧЖлар ҳамкорлигида 55 нафардан ортиқ ишсиз оилаларга имтиёзли банк кредити асосида енгил конструкцияли иссиқхоналар қуриб берилда.

Image_tadbir: 

Жорий йилнинг 22-26 февралъ кунлари Самарканд вилоятида Спортнинг ГИМНАСТИКА туридан,  Республика чемпионати ўтказилди.

Жорий йилнинг 22-26 февралъ кунлари Самарканд вилоятида Спортнинг ГИМНАСТИКА туридан,  Республика чемпионати ўтказилди.

Ушбу чемпионатда Ургут туманидаги 50-умумтаълим мактабининг ўкувчилари фахрли 3 ўринни эгалладилар.!!!!  

Image_tadbir: 

Хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди

Хотин-қизлар муаммоларини ҳал қилиш ва уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди

70 мингга яқин хотин-қизларни тадбиркорликка жалб қилиш учун Халқ банки орқали 2 триллион сўм кредитлар йўналтирилиши айтилди.

9 миллион аёлни чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан, жумладан, саратон скринингидан ўтказиш вазифаси қўйилди.  

Image_tadbir: 

Ёшлар билан навбатдаги учрашув Почвон маҳалласида ўтказилди

Ёшлар – келажагимиз кафолати. Ёшлар учун яратилган қулайликлар, шароитлар, имкониятлар – фаровон келажакка қадам босишда кенг очилган эшиклар деганидир.

Аҳолининг уюшмаган қатлами ўртасида ўтказилаётган бундай сайёр учрашувлар самимий ва ошкора руҳда ўтмоқда. 

Бугунги сайёр учрашувда маҳалла ёшлари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан туман ҳокимига тўғридан-тўғри мурожаат қилди. Жойида ҳал қилиш имкони бўлган оғзаки мурожаатлар қаноатлантирилди. Атрофлича ўрганиш тақозо этиладиган масалаларни ҳал этиш юзасидан ваколатли идораларга топшириқлар берилди.

Image_tadbir: 
2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15