Events

Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак!

Мамлакатимизда инсон манфаатлари олий қадрият даражасига кўтарилди.  Жойларда ўтаётган сайёр қабуллар халқнинг дардини эшитиш, уларнинг муаммоларини ҳал этишда, шак-шубҳасиз, кутилган натижаларни бермоқда.

Жорий йилнинг 25 февраль куни Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборовнинг фуқаролар мурожаати бўйича навбатдаги қабули бўлиб ўтди. Ургут шаҳридаги 149 - умумий ўртатаълим мактаби фаоллар залида ўтказилган қабулда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди.

Image_tadbir: 

МУРОЖААТ ВА ИЖРО 

Ургут тумани ҳокими Ботир Жабборов ҳамда мутассади ташкилот раҳбарлари билан биргаликда Ўроқбойжар махалласида яшовчи Хўжамова Василанинг қилган мурожаати юзасидан жойига борган ҳолда атрофлича ўрганиб чиқилди, мурожаати ижобий ҳал этилди. 

Image_tadbir: 

«Ботир Зокиров санъати давомчилари» республика кўрик-танловининг Ургут туман босқичи бўлиб ўтди 

Ургут туман ҳокимлиги маданият бўлимида 2021 йил 24 феврал куни Миллий эстрада санъатимиз асосчиларидан бири, замонавий ўзбек маданиятини дунё миқиёсида кенг тарғиб этиш, ижодий ва ижтимоий фаолияти билан халқимиз маънавиятини юксалтиришга беқиёс ҳисса қўшган буюк санъаткор, Ўзбекистнон Халқ артисти Ботир Зокиров ижодий меросини ёш авлодга етказиш мақсадида “Ботир Зокиров санъати давомчилари” республика кўрик-танловининг Ургут туман босқичи бўлиб ўтди. 

Танлов ғолиблари вилоят босқичига йўлланмаларни қўлга киритишди.

Image_tadbir: 

Мўминобод маҳалласида сайёр қабул ташкил этилди

Бугунги кунда давлат ташкилотларининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизими янги босқичга кўтарилган. Аҳолини қийнаётган масала ва муаммоларга қисқа фурсатларда ечим топиш эса ҳукуматимиз олдида турган асосий вазифалардан бири. 

Шу каби жиҳатларини инобатга олган ҳолда бугун 23 февраль куни туманимизнинг Мўминобод маҳалласида жойлашган 127- мактабда Мўминобод-1, Мўминобод-2 маҳаллалари фуқаролари учун, тўртта сектор раҳбарлари, шунингдек, ташкилотлар мутасаддилари иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Image_tadbir: 

"Ҳоким кубоги" мусобақасига бугун якунига етди

Аввал ҳабар берганимиздек Ургут туман ҳокимлиги ташаббуси билан аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш мақсадида туманимиздаги 85-умумий ўрта таълим мактабида туманимиздаги корхона, ташкилот ходимлари иштирокида спортнинг мини-футбол тури бўйича "Ҳоким кубоги" мусобақаси якунига етди.

Мусобақа якунида:
Туман хокимлиги жамоаси
Миллий гвардия жамоаси
Халқ банки жамоаси қўлга киритишди.

Ғолибларга туман хокими томонидан қиммат бахо савғалар, диплом ҳамда медаллар тақдим этилди.

Image_tadbir: 
2015-2024 © Ургут туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM
95x15